Вашингтон виза лотереяси дастурини тўхтатмайди ва унга ҳеч қандай ўзгартириш киритмайди. Бу ҳақда «ТАСС ахборот агентлиги»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
"Айни вақтда "Виза турфалиги лотерея дастури"га ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди", дейилган хабарда.
1 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда содир этилган терактдан кейин грин-картани бекор қилиш лозимлигини айтган. "Мен қадр-қимматларга асосланган тизимни истайман. Биз бундай миграцияни қўллаб-қувватлаймиз, демократлардан ҳеч қандай бошқа лотерея керакмас. Биз кучлироқ ва ақллироқ бўлишимиз лозим", деб ёзган Трамп.
31 октябрда Нью-Йоркдаги терактни амалга оширган, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов АҚШга айнан грин-карта орқали келган.
Diversity Immigrant Visa лотереяси АҚШ давлат департаменти томондан ўтказиб келинади. Ҳар йили АҚШга миграция даражаси кам бўлган давлатлар фуқароларига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи 55 мингта лотерея ўйналади. Таъкидланишича, ғолиблар компьютер ёрдамида тасодифий танлов йўли билан аниқланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди