Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Нью-Йорк шаҳрида амалга оширилган теракт ижрочисига тайинланадиган жазо хусусида ўз фикрини билдирди. У Сайфулло Соиповга олий жазо тайинлаш тарафдори эканини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС агентлиги»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
«Нью-Йорк теракти ижрочиси ИШИД байроғини палатасига осишларидан хурсанд бўларди. У 8 кишини ўлдириб, 12 кишини жароҳатлади. Уни қатл қилиш керак», дея ёзган Оқ уй раҳбари твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик ва Green Card лотереяси орқали 2010 йилда АҚШга кўчиб кетган Соипов 31 октябрь куни Нью Йоркнинг Манҳэттен ҳудудида ижарага олган пикап машинасини одмлар устига ҳайдаб, қўпорувчилик содир этган эди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 12 нафар одам жароҳатланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди