Шимолий Корея расмийлари ўтказилган ядровий синовлар чоғида одамлар ҳалок бўлгани борасидаги маълумотларни инкор қилди. Муқаддам Япониянинг «Асахи–ТВ» телеканали шундай ахборотни тарқатган эди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Тегишли баёнот Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилди.
Япония телеканалида айтилишича, КХДР шимоли-шарқидаги Пхунгери полигонидаги туннелда ядровий синов туфайли ер ўпирилган ва 200 киши тупроқ остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ядровий синов 3 сентябрь куни ўтказилган эди.
Шимолий Кореяга кўра, бу ахборот «дезинформация»дир.
«Бу америкалик ва япониялик реакционерлар КХДР ядровий шиддатининг ўсишини ҳарбий таҳдид ва йиртқич санкциялар ёрдамида тўхтатолмагандан кейин мамлакатни сиёсий ва ахлоқий бўҳтон билан қоралашга уринаётганини кўрсатади», — дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди