Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Қирғиз Республикаси Бош вазири Сапар Исақов "Қозоғистон ҳукумати Эркин савдо ҳудуди шартномаси ҳамда транзит чегара ўтказиш имкониятларидан фойдаланиб, қозоқ-қирғиз чегарасида сунъий тирбандликни” яратаётганини, оқибатда оддий тадбиркорлар жабр кўраётгани ҳақида гапириб ўтганди.
Ўз ўрнида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бакитжан Сагинтаев айбловларга жавоб қайтарди.
"Бу нотўғри фикр, деб ҳисоблайман ва Қозоғистон Эркин савдо ҳудуди шартномаси талабларидан чиқмаган ҳолда иш олиб бораётганини билдираман. Биз ҳамкорлик доирасида эришилган келишувларга таяниб, айбловларни асослантирилишини сўрайман. Биз бу ҳақда очиқ гапирмоқдамиз, шунингдек, жавобни тез орада эшитамиз, деб ўйлайман”, дейди у.
Бундан ташқари, қозоқ Бош вазири ўз нутқида чегара божхона қисмида кучайтирилган назоратга изоҳ бериб, "Эркин савдо ҳудуди шартномасини қўллаб, ветеринар, фитосанитар ва божхона назорати” бўйича ҳамкорликка қилишга тайёрлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди