
Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Гардай қишлоғида содир бўлган кўчки оқибатида саккиз бола ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳатланди. Бу ҳақда «АР»га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа Бажор қабилалар минтақасида содир бўлди. Ҳодиса юз берган пайтда болалар уйларини мустаҳкамлаш учун тупроқни йиғишаётган бўлган. Етти нафар қиз ва бир ўғил бола ҳалок бўлди, яна икки қиз қутқарилди. Болалар 8 дан 10 ёшгача бўлганлар.
Маҳаллий расмий Ариф Хоннинг қўшимча қилишича, қутқарувчилар узоқ вақт давомида болаларни тупроқ тагидан чиқариб олиш учун амалиётни ўтказишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар