16:58 / 04.11.2017
12 728

Россияда ўзбекистонлик эркак бирга яшаб келган қизни ёқиб юборди (видео)

Россияда ўзбекистонлик эркак бирга яшаб келган қизни ёқиб юборди (видео)
Россиянинг Кемерово вилоятида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси дугонасига бензин сепиб, ёқиб юборгани учун 12 йил колонияга маҳкум этилди. Бу ҳақда «UzNews» хабар бермоқда.

Нурали Шарифбоев Кемерово вилоятида икки йилдан буён Олга Габова билан бирга яшиб келаётган эди. Ўтган йил декабрида жуфтлик ўртасида жанжал келиб чиқди, бунинг оқибатида судланувчи кучли ёнғин келтириб чиқарди. Нурали деразанинг ташқарисидан туриб уй ва қиз устига бензин қуйди ва ёқиб юборди. Бақир-чақирни эшитган қўшнилар ёнаётган қизни қутқариб қолди. Олга оғир жароҳат олишидан ташқари, хонадонга ҳам жиддий зарар етди.

Воқеадан сўнг йигит воқеа жойидан қочиб кетди, лекин ўша куниёқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди. У айбини тан олмади ва терговга кўмак бермади.

Қўшнилар Нурали Шарифбоевга ижобий тавсиф берди. Уларнинг айтишича, қиз йигитни шу аҳволга олиб келган.
Олга Габова, ўз навбатида, у Нуралидан атир сотиб олиб беришни сўрагани туфайли йигитнинг ғазаби қўзиган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик эркак бирга яшаб келган қизни ёқиб юборди (видео)