Ҳиндистоннинг шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида ҳукумат армияси ва хавфсизлик хизматлари томонидан 80 дан ортиқ террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.
«Жанубий Кашмир ҳудудида террорчилик фаолияти билан шуғулланган гуруҳларга қарши амалга оширилган хатти-ҳаракатлар оқибатида камида 80 нафар террорчи, жумладан, уларнинг етакчилари ҳам йўқ қилинди» — деди ҳукумат армияси генерал-майори Бирендра Ражу.
«Бироқ бу ҳали террорчиларга қарши кураш якунланди, дегани эмас. Сабаби штатда 115 га яқин радикаллар, хусусан, 99 нафар маҳаллий ва 15—16 нафар чет элликлар фаол ҳаракатда», — дейди у сўзларини давом эттириб.
Унинг сўзларига кўра, нотинч ҳудуддаги вазият террорчилар сонининг камайиши билан яхшиланади.
Генерал-майор армия ва бошқа ҳарбий тизимлар штат аҳолиси тинч яшаши учун жангариларга қарши барча зарур чораларни кўришини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди