15:02 / 05.11.2017
4 990

Вьетнамга ёпирилган «Дамри» тўфони оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Вьетнамга ёпирилган «Дамри» тўфони оқибатида 27 киши ҳалок бўлди
Вьетнамга ёпирилган «Дамри» тўфони оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, 22 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар маълум қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Бу мамлакатга 2017 йилда ёпирилган ҳисоб бўйича 12-тўфон эканлиги билдирилмоқда. Шамол тезлиги соатига 90 километр тезликка етмоқда.

Тўфон Вьетнамнинг марказий ва жанубий ҳудудларида 600 дан ортиқ бинони вайрон қилди, 40 мингдан ошиқ иморат шикастланди. 30 мингдан зиёд киши табиий офат ҳукм сураётган туманларни тарк этишга мажбур бўлди.

«Дамри» туфайли 40 минг гектардан ортиқ майдондаги экинлар, жумладан, шоли, каучук ва шакарқамиш плантацияларини сув босди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вьетнамга ёпирилган «Дамри» тўфони оқибатида 27 киши ҳалок бўлди