Австралия ҳудудида йирик теракт содир этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ўтган ҳафтада истеъфога чиққан Янги Жанубий Уэльс штати полицияси аксилтеррор бўлинмаси бошлиғи Марк Мердок маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.
The Australian нашрига берган интервьюсида Мердок полиция томонидан июль ойида олди олинган террорчиларнинг Сидней — Абу-Даби йўналишида парвоз қилган Etihad Airways самолётини портлатишга уринишини эслатиб ўтди.
« ИШИД бу уринишни яна такрорлашга ҳаракат қилмайди деб ўйлаш соддалик бўлар эди», —деди Мердок.
Унинг айтишича, 2014—2017 йиллар оралиғида мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртача ҳар 6 ҳафтада бир марта теракт содир этилишининг олдини олган ёки бошқа жиддий аксилтеррор операциясини ўтказган.
«Янги терактга уриниш рўй берадиган кун яқинлашмоқда. Биз Австралияда теракт албатта содир этилишини биламиз, бироқ бунинг қаерда, қачон ва қандай кўламда рўй бериши номаълум», — таъкидлади Мердок.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин