7 310
Қирғизистон президентлигига номзод бўлган Омурбек Бабанов ўзбекларга қилган мурожаати учун қамалиши мумкин
Қирғизистон бош прокуратураси Жўқорғи Кенеш депутати Омурбек Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатди, деб ёзади Кун нашри.
«Республика — Ата Журт» партияси етакчиси конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартириш ҳамда миллий, ирқий ва диний нифоқни авж олдириш бўйича оммавий баёнотлар беришда айбланмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, гап Омурбек Бабановнинг Ўш шаҳридаги «Амир Темур» кичик тумани аҳолиси билан сайловолди ташвиқоти доирасида 28 сентябрь кунги учрашувда қилган чиқиши ҳақида кетмоқда.
«Омурбек Бабанов йиғилганлар олдида чиқиш қилиб, аҳолининг ўзбеклар қисми овозларини олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. У ўзбеклар ҳуқуқларининг чекланиши, мамлакатдаги миллий нотенглик ва давлат органлари томонидан ўзбекларга босим ҳақида гапирган. Шундан сўнг уларни бу ҳолатга фаол қаршилик қилишга чақирди», - дея аниқлик киритиб ўтишган Бош прокуратурадан.
Филология ва сиёсий экспертиза, таъкидланишича, Бабановнинг бу оммавий баёнотларида миллий низо қўзғашга, одамларни бўйсунмасликка ва ҳокимиятни ағдаришга қаратилган чақириқлари борлигини аниқлади. «Шунингдек, Давлат суд-экспертизаси хизматининг хулосасига биноан, электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ушбу нутқда монтаж белгилари йўқлиги аниқланди», - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Жиноий иш Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси 1-қисми (конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқ) ва 299-моддаси 1-қисми (миллий, ирқий ёки диний нифоқни қўзғатиш) билан назарда тутилган ҳолатлар асосида қўзғатилди. Иш кейинчалик терговни ташкил этиш учун Қирғизистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига юборилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин