Қозоғистоннинг Шимолий Қозоғистон вилоятида аёл янги туғилган неварасини печкада ёқиб юборди, деб ёзади Daryo нашри.
Пенсионер ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган қизчани ўтхонага солиб, воқеани кузатиб ўтирди.
Қўшниларнинг сўзларига кўра, аёл печка оғзини очиб, болани ечинтирган ва уни тўғри ёнаётган ўтин устига қўйган. Чақалоқнинг онаси бу вақтда дўконга чиқиб кетган эди.
Уйда улар тўрт киши бўлиб яшарди: пенсионер аёл, унинг асранди қизи ва икки боласи. Тўққиз ёшли ўғил ҳам онаси билан дўконга кетган эди. Қайтиб келишгач, айнан у печкада ёнаётган қизчани биринчи бўлиб кўриб қолган.
Ҳибсга олинган Любовь Русалиева барча зарур экспертизалардан, шу жумладан психиатрик текширувдан ўтказилади. Қишлоқда уни пиёниста, аммо хайрихоҳ аёл сифатида билишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин