2017 йилнинг 9 ой якуни бўйича энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган шаҳарлар аниқланди. Бу борадаги рейтинг “Euromonitor International” таҳлилий компанияси томонидан тузилди.
Натижаларга кўра, биринчи ўринни Гонконг эгаллади, деб ёзади Qalampir.uz нашри. Бу шаҳарга жорий йил 9 ой якуни бўйича 25,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.
Иккинчи ўринни 21,2 миллион киши ташриф буюрган Бангкок шаҳри эгаллади. Учликни 19,2 миллион киши келган Лондон шаҳри якунлади.
Кучли ўнликка Сингапур, Макао, Дубай, Париж, Нью-Йорк, Шэньчжэнь ва Куала-Лумпур шаҳарлари киритилди.
Британиянинг “Euromonitor International” таҳлилий компанияси 10 йилдани буён ҳар йили энг оммабоп шаҳар номини аниқлаб келади. 100 та мамлакат шаҳарлари номлари орасидан 100 талик рейтинг тузилади.
Таҳлилчилар ташриф мақсади қандай бўлишидан қатъий назар, 24 соатдан кўп вақт давомида бошқа шаҳарга борган саёҳатчилар сонини ҳисобга оладилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”