20:19 / 08.11.2017
8 362

Сурия армияси ИШИД эгаллаб турган охирги шаҳар қамалини бошлади

Сурия армияси ИШИД эгаллаб турган охирги шаҳар қамалини бошлади
Сурия армияси Абу Камол шаҳрини қамалга олди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ушбу шаҳар ИШИД террорчи гуруҳининг Суриядаги охирги шаҳри ҳисобланади. У армия назоратига ўтса, ИШИД амалда бирорта шаҳарга эгалик қилмайди.

8 ноябрь куни қўшинлар шаҳар ҳудудига кира бошлади.

28 октябрь куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакиллари шаҳар қамалига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди. Коалиция вакили Райан Диллонга кўра, Ироқда Мосул, Сурияда Раққа террорчилардан тозалангандан сўнг Абу Камол уларнинг асосий таянч пунктига айланган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия армияси ИШИД эгаллаб турган охирги шаҳар қамалини бошлади