
Буюк Британиянинг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари Россияни дунёдаги энг хавфли ва малакали хакерлар мамлакати деб атади. Сўровда қатнашган экспертларнинг тахминан 34 фоизи шундай фикрда. «MWR InfoSecurity» маслаҳат компанияси ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатди, Бу ҳақида «Lenta.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бу таълим даражаси яхшилиги ва сиёсий мақсадлар билан боғлиқ. Иккинчи ўринда Хитой кибержиноятчилари турибди.
Буюк Британияга экспертларнинг атиги 10 фоизи овоз берди. Тадқиқот натижаларига кўра, IT-мутахассисларнинг 75 фоизи Буюк Британияда малакали хакерларнинг йўқлиги уни бошқа давлатлардаги жиноятчилар учун нишонга айланишини осонлаштиради, деб ҳисоблайди.
«Хакерларнинг миллатини аниқлаш — мураккаб вазифа, чунки жиноятчилар кўпинча ўзи ҳақидаги маълумотларни яшириб, фаолиятини ниқоблайди», — дейди «MWR InfoSecurity» техник директори Мартин Ракс. Унинг айтишича, Россия ва Хитой кибержиноятчилар кўплаб турдаги зарарли дастурлар яратадиган мамлакат сифатида аллақачон тан олинган.
Фото: Олег Харсеев / «Коммерсантъ» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар