Ироқда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ироқда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Ироқ шарқидаги Васит вилояти ҳудудида ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Iraqi News»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Ми-17 вертолёти ўқув машғулотлари вақтида ҳалокатга учраган.

"Экипаж таркибидаги 7 кишининг барчаси ҳалок бўлишган", — дейилган хабарда.

Ҳалокат сабаблари маълум эмас.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар