21:30 / 12.11.2017
7 111

Ҳалокат содир бўлишига бир баҳя қолди... (видео)

Ҳалокат содир бўлишига бир баҳя қолди... (видео)
Норвегиялик мактаб ўқувчиси кўп тоннали юк машинаси остида қолишига бир баҳя қолди. Юк машинасининг тезкор реакцияси сабаб ҳалокатнинг олдини олишга муваффақ бўлинди, деб хабар берди Кун нашри.

Воқеа қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган автомобилнинг видеорегистраторида муҳрланиб қолган. Кадрларда трассада автобус тўхтагани ва ундан бир неча боланинг тушиб қолганини кўриш мумкин. Мактаб ўқувчилари автобуснинг орқасига ўтиб йўлдан ўтишга чоғланишди, бу вақт улар автобус сабаб қарама-қарши томондан келаётган юк машинасини кўрмай қолишди.

Шу пайт болалардан бири йўлдан тезда ўта бошлайди. Юк машинаси уни босиб кетишига бир баҳя қолди, ҳайдовчи кескин тормозни босади ва боладан бир неча сантиметр масофада тўхтайди.
[media=https://youtu.be/rOYYopOiUnw]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳалокат содир бўлишига бир баҳя қолди... (видео)