
Эронда 12 ноябрь, якшанба куни рўй берган зилзила оқибатида 141 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, Press TV телеканали маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Европа — Ўртаер денгизи сейсмология маркази Эрон ва Ироқ чегарасида кузатилган ерости силкиниши 7,2 магнитудага эга бўлганини қайд этди.
Ироқда 6 киши табиий офат қурбони бўлди.
Қизил Ярим ой ташкилотига кўра, 70 мингга яқин эронлик бошпанасиз қолди ва вақтинчалик уй-жойга муҳтож. Расмийлар жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўраётгани билдирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар