date
views 6 510

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 211 кишига етди

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 211 кишига етди
Эронда 12 ноябрь, якшанба куни рўй берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 211 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб, «Дарё» хабар берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Қосим Жан-Бабайининг маълум қилишича, табиий офат оқибатида 1,5 мингга яқин одам жабрланган.

Европа — Ўртаер денгизи сейсмология маркази Эрон ва Ироқ чегарасида кузатилган ерости силкиниши 7,2 магнитудага эга бўлганини қайд этди.

Аввалроқ, зилзила оқибатида 70 мингга яқин эронлик бошпанасиз қолгани ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрондаги зилзила қурбонлари сони 211 кишига етди