Америка Қўшма Штатлари Суриянинг Ал Букамол шаҳридан чекинаётган ИШИД террорчиларига зарба бермади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Америка ҳарбийлари жангарилар "кўнгилли равишда асир тушаётгани"ни важ қилиб, "Ҳарбий асирлар билан муомала қилиш тўғрисида" Женева конвенцияси шартларига риоя қилинганини таъкидламоқда.
Россия гуруҳи қўмондонлиги жанговар ва оғир қурол-яроғларга эга террорчи гуруҳлари халқаро коалиция назоратидаги ҳудудда қайта гуруҳланаётганига ойдинлик киритилишини сўраган. Бу саволга америкаликлар жавоб беришмаган.
Бундан ташқари, коалиция самолётлари Россия ҳарбий-космик кучлари самолётларига "халал бера бошлаган". Улар шаҳар осмонида 15 километрлик ҳудудга кирган. Қўшма Штатлар чекинаётган террорчиларни ҳукумат қўшинлари зарбаларидан хавфсиз ҳолатда олиб чиқилишини таъминлашни истаган, деб ёзади РИА Новости.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Сурия ҳукумат кучларининг Ал-Букамолга ҳужуми Американинг Фрот дарёси шарқий қирғоғда Дамашққа бўйсунмайдиган ҳокимиятни ташкил этиш режасини барбод қилди.
9 ноябрь куни Сурия ҳукумати Аль-Букамолни тўлиқ назоратга олгани хусусида эълон қилди. Ҳукумат қўшинлари Дайр Аз Зор вилоятидаги шаҳарни қайта эгаллаб олди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди