23:59 / 14.11.2017
10 887

Британиялик башоратчининг 2018 йил учун башорати…

Британиялик башоратчининг 2018 йил учун башорати…
У Крейг Гамильтон-Паркер. Яқин ўтмишда Англиядаги Брэкситни, Трампнинг президентлик сайловларидаги ғалабасини, Лас-Вегасдаги фожиалар ва яна кўплаб оламшумул ҳодисаларни тўғри башорат қилган. Мана, энди англиялик башоратчи 2018 йили дунё аҳлини нима кутиши ҳақидаги башоратларини илгари сурди.
Биринчи навбатда Гамильтон-Паркер экологик инқирозга тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, инсониятни 2018 йили ҳақиқатан ўта кучли экологик инқироз кутаётган экан.

Везувий вулқони уйғониши натижасида Италия, АҚШ ва Австралияни жиддий талофатлар кутади. Бу давлатлар ичкарисида кучли ёнғинлар юзага келади, Хитой ва Ҳиндистон аҳолиси устига сув тошқинлари бостириб келиши эҳтимолдан холи эмас. Ер юзининг баъзи ҳудудларида шу қадар кучли ер силкинишлари содир бўладики, ҳеч қачон зилзила бўлмаган, бунинг нелигини билмайдиган халқлар ҳам мегазилзилани ўз бошидан ўтказиши мумкин. Кариб денгизида бўронлар ҳукм сура бошлайди. Антарктида музлари фавқулодда эриш палласига кириб, денгизларни эгаллаб олади. Бунинг оқибатида кемалар ҳаракати қийинлашади. Бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳалокатларга сабаб бўлиши мумкин.

Сиёсий жабҳада ҳам вазият худди кучли тўфонларни эслатиши муқаррар. Масалан, Трампни президентлик курсисидан ағдариш, импичмент йўли билан бошқа президент сайлашга уриниб кўришади. Аммо америкаликларнинг бу масалада омади чопмайди. Шимолий Корея халқи эса Ким Чен Инни тахтдан ағдариши ҳақиқатга анча яқин бўлиб турибди.

Дунёда даҳшатли грипп пандемияси тарқалиш эҳтимоли бор. Бу кимёвий қурол ишлатиш натижасида пайдо бўлади. Ғарбий Европада дунёда фаолияти тақиқланган террорчи гуруҳлар кимёвий қуролдан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Бу иш ўзиучар дронлар кўмагида амалга оширилади. Лекин бу худо қарғаган каллакесарлар ҳам ёвуз ниятига ета олишмайди. Бегуноҳ одамларни худонинг ўзи сақлайди.
Россия ва Хитой дунёда тенгсиз иқтисодий ва ҳарбий иттифоқ тузади. Бу айнан Америкага қарши иттифоқ ҳисобланиб, охир-оқибат АҚШ Шарқдаги бизнесидан маҳрум бўлади. Худди шу нарса Америка иқтисодининг инқирозга юз тутиш палласини бошлаб беради.

Умуман айтганда, 2018 йил дунё аҳлининг иқтисодий аҳволи учун омадли кечмайди. Айниқса, Америка ҳамда Ғарбий Европа давлатлари иқтисоди катта тезликда пастга шўнғишни бошлайди.
Бироқ ер юзи аҳолиси маънавий жиҳатдан энг юқори чўққиларни забт этади. Бошга тушадиган мушкулотлар яхшилар бир ён, ёмонлар иккинчи ёнга ўтиб, ўзаро бирлашувини таъминлайди.

Яна шу нарсани алоҳида айтиб ўтиш жоизки, башоратчининг башоратлари, у гарчи ўта машҳур бўлса-да, барибир мавҳум. Сабаби, биринчи навбатда одамзодни келажакда нималар кутиши фақат Яратган эгамга аён. Шунинг учун бундай башоратларга салгина бўлса-да бепарво назар ташлаш тўғрироқ бўлади. Асосийси, биз 2018 йилдан фақат муваффақиятлар, тинчлик, барқарорлик, мустаҳкам саломатлик кутиб қоламиз. Худонинг ўзи бизларни шу ниятларимизга етказади иншооллоҳ!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик башоратчининг 2018 йил учун башорати…