
15 ноябрда Сингапур метросида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида 26 йўловчи ва метронинг икки ходими ўрта ва енгил жароҳатлар олишди.
Воқеа эрталаб Joo Koon станциясида юз берган, деб хабар бермоқда Straits Times нашри. Поездда носозлик аниқлангандан кейин у тўхтатилган ва ундан йўловчилар туширилган.

Бир дақиқадан кейин носоз поезддан бир неча метр нарида туннелда унинг ортидан келаётган поезд тўхтаган. Иккинчи поездда 500 га яқин йўловчи бўлган. Бироқ бир неча сониядан кейин бу поезд номаълум сабабларга кўра юриб кетиб, олдида турган поездга урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга поездлар орасидаги масофани назорат қилиш автоматик тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Маҳаллий мутасаддилар воқеани тафтиш қилишни бошлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар