23:02 / 15.11.2017
6 053

Кетиш олдидан. Атамбоевлар давлат мукофотига лойиқ кўрилди

Кетиш олдидан. Атамбоевлар давлат мукофотига лойиқ кўрилди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат ҳудудлариниинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодиётни мустаҳкамлашга қўшилган улкан хизматлар учун давлат мукофотлари бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Мукофотланганлар рўйхатида юзга яқин киши бор. Жумладан, III даражали «Манас» ордени билан Ўш вилояти «Маткарим» фермер хўжалиги раҳбари Жусупакмат Атамбоев, Қирғизистон Республикасининг фахрий ёрлиғи билан Тон овул кенгаши раиси Талантбек Атамбоев мукофотланган.

Мукофотланганлар орасида деҳқонлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, инженерлар ва экологлар бор. Амалдорлар ҳам учрайди. Жумладан, Бишкек шаҳри ҳокими Албек Ибраимов «Данк» ордени билан мукофотланган. «Данк» медали миллий энергия холдинги бошқаруви раиси Ойбек Калиевга ҳам берилган.

Илгарироқ Алмазбек Атамбоев сўнгги йилларда «давлат мукофотлари институти деградацияга дучор бўлганлиги сабабли» Қирғизистонда давлат мукофотлари аҳён-аҳёнда берилганини айтиб ўтган эди.

Лекин шу йилнинг ўзидаёқ президент бунгача уч марта давлат мукофотларини тарқатган эди: октябрда, июлда ва мартда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кетиш олдидан. Атамбоевлар давлат мукофотига лойиқ кўрилди