
Қарийб тўрт минг йилдан бери ноябр ойида инсоният метеоритлар ёмғирига гувоҳлик қилиб келади. Бу сафар метеоритлар ёмғири 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси атмосферага ёғилади.
Биз тахминан 50 тага яқин юлдузлар қулашига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бу жараённи кузатиш учун махсус кўзойнак ёки телескоплар шарт эмас. Шундоқ ҳам булутсиз осмонда аниқ кўринади. Агар ёмғир ярим тунда бошланса, авж паллани тонгги соат 4:00 да янада аниқроқ, тиниқроқ кузатиш имкони туғилади.
Фақат бу ёмғирнинг ер юзига битта салбий таъсири бор. Метеоритлар ёмғири кучли магнит бўронларига сабабчи бўлади. Шунинг учун олимлар сурункали хасталикка йўлиққанларни саломатликка жиддий муносабатда бўлишга чақиради.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар