Оқ уй КХДР АҚШ ҳудудига зарба берадиган бўлса, бу ҳолат учун иккита тажрибавий стратегия ўйлаб қўйган, деб ёзади Кун нашри.
Биринчиси КХДР баллистик ракеталарини учириш тизимларига киберҳужумлар уюштириш ва учиришга халақит берувчи «саботажнинг бошқа усулларини» назарда тутади.
Иккинчи стратегия эса ракеталар «тезлашиш фазасига» чиққанида уларни бевосита уриб туширишни таклиф қилади. Газетанинг таъкидлашича, баллистик ракеталар учирилганидан сўнг пайқалиши анча осондир ҳамда енгил нишонга айланади. Уларни уриб тушириш учун эса, АҚШ президенти маъмурияти қирувчилар ва учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни таклиф этмоқда.
Бироқ, агарда улар берилган топшириқни бажара олишмаса, тутувчи-ракета энг сўнгги умидга айланади.
Оқ уй бу тажрибавий стратегияларни амалга ошириш учун конгрессдан 4 млрд. доллар сўради. Шу билан бирга, конгресс аввалроқ Ракеталарга қарши мудофаа агентлигига 8 млрд. доллар ажратиб берганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди