У Америкада ўтган президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қилишини олдиндан башорат қилганди. Яқинда у 2018 йилда бизни нималар кутаётганини башорат қилди. Башоратчининг айтишича, 2018 йил табиий офатларга бой бўлади. Бир қатор давлатларда йил давомида кучли ер силкинишлари кузатилади.
Ривожланган давлатларнинг иқтисодий аҳволи ачинарли тус олади. Англияда йил бўйи турли талабларга қоришиқ норозилик акциялари авж олади. 2018 йили Американинг улкан кемаларидан бири сувга ғарқ бўлиши кутилмоқда.
У Шимолий Корея масаласига ҳам алоҳида тўхталди. Башоратчининг айтишига кўра, башарти Америка бу мамлакатга қарши жиддий санкциялар қўлласа, Ким Чен Инни ўз халқи тахтдан туширади. Англия бош вазири Тереза Мэй ҳам йил давомида лавозимини сақлаб қолиш илинжида елиб-югуради. Дональд Трамп эса импичментга чап беришга эришади.
Неапол яқинидаги вулқон уйғонади. Башоратчи бу билан Везувий вулқонига шаъма қилган. Ваҳоланки, бу вулқон дунёда энг йирик ва хавфли вулқонлардан саналади.
Антарктида музликлари оммавий тарзда кўча бошлайди. Бу кўплаб мамлакатларда сув тошқинларини келтириб чиқаради.
Лекин ёруғ дунёни бу касофатлардан ташқари яхшиликлар ҳам қуршаб туради. Бизнинг асримизни Олтин аср деб бежиз айтишмаган. Дунё халқлари 2018 йили маънавий жиҳатдан жуда тез суръатда ўсиш палласини бошдан кечиради.
Табиий офатларнинг ўзи ҳам дунё аҳлини бирлаштиради. Биз бир-биримизга илгаригидан-да кўпроқ, кучлироқ меҳр кўрсата бошлаймиз. Меҳр-оқибат деган буюк туйғу энг юксак чўққиларни забт этади. Ишқилиб, ҳар бандани Худойимнинг ўзи паноҳида асрасин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш