20:18 / 25.11.2017
8 904

Британияда 7 яшар қизчани робот деб ўйлаб ўлдириб қўйган ўқувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Британияда 7 яшар қизчани робот деб ўйлаб ўлдириб қўйган ўқувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Британиянинг Ёрк шаҳрида 7 ёшли қизни робот деб ўйлаб ўлдирган мактаб ўқувчиси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Исми ошкор этилмаган 16 ёшли қиз январь ойида Кети Рафни робот эканлиги ёки йўқлигини текшириб кўриш учун ўлдирганини тан олди. Раф бўйни ва кўкрагида жароҳатлар билан болалар майдончасидан топилган.

Қотилнинг ўзи полициячиларни чақирган, у жиноят жойи яқинида қўлида пичоқ ва қонли либос билан топилган. Кети Раф зудлик билан касалхонага олиб борилганига қарамай, жон берган.

Детективларга кўра, қотиллик содир этгунга қадар бир йил давомида ўсмир қизнинг руҳиятида муаммолар кузатилган. У атрофидагиларни аслида «қудратли ва душман куч томонидан бошқариладиган машиналар» деб гумон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда 7 яшар қизчани робот деб ўйлаб ўлдириб қўйган ўқувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди