Зимбабвенинг 93 ёшли собиқ президенти Роберт Мугабе истеъфога чиқиши учун 10 млн доллар пул беришларини талаб қилди…

Зимбабвенинг 93 ёшли собиқ президенти Роберт Мугабе истеъфога чиқиши учун 10 млн доллар пул беришларини талаб қилди…
Ҳукуматни янгилаш тарафдорлари Мугабенинг бу шартига рози бўлишди. Келишувга кўра, талаб қилинган пулларнинг 5 миллон доллари шу заҳоти берилди.

Қолган 5 миллион доллар эса икки-уч ой ичида бериладиган бўлди. Бундан ташқари, Мугабе умрининг охирига қадар йилига 150 минг доллардан пенсия олиши белгилаб қўйилди. Яна мамлакат пойтахти Хараредаги уйни ҳам собиқ президентга ҳадя қилишди. У умрининг охиригача қўриқчилар, хизматкорларга эга бўлади, хоҳлаган вақтида хорижда бепул дам олади, тиббий хизматлар ҳам давлат хазинасидан тўланади.
Эслатиб ўтамиз, Зимбабвенинг янги президенти лавозимини 75 ёшли собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагва эгаллади. У 2017 йил 24 ноябр куни қасамёд қабул қилди.

Манба: Hordiq.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар