Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида дунёнинг энг машҳур ва ҳашаматли танловларидан бири бўлмиш “Коинот гўзали – 2017” ғолибаси номи аниқланди. Ушбу танлов 1996 йилдан 2015 йилга қадар ҳозирги АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган.
Planet Hollywood меҳмонхонасида ўтиб ўтган шоу 3 соат давом этди ва унда коинотнинг турли бурчакларидан келган 92 нафар соҳибжамол ўзаро беллашдилар. Бу йилги “Коинот гўзали” номини Жанубий Африка Республикаси вакиласи Деми Ли Нел Питерс қўлга киритди.
Танловнинг асосий совринларидан бири бўлмиш гўзаллик тожини ўтган йилги ғолиба – франциялик Ирис Миттенар Деми Ли Нел бошига тақиб қўйди.
Танлов ғолибаси эълон қилинишидан бир неча дақиқа аввал Деми Лига анъанавий тарзда “ Қайси бир сифатингиз билан ғурурланасиз ва уни танлов пайтида қандай қўлладингиз?” деган савол берилди. Деми Ли эса энг муҳими ўзига бўлган ишонч эканлиги, ўз қўрқувларини енгиб ўта олганлигини айтиб, бошқа аёлларга ҳам айнан шуни тавсия қилди.
Шунингдек Питерс танлов чоғида “Мисс ЖАР” номига эришган куни тунда уни ўғирлаб кетмоқчи бўлганлари ва қаттиқ руҳий жароҳат олгани, шу сабабли аёллар учун ўз-ўзини ҳимоялаш дастурига асос солгани ҳақида гапириб берди, дейилади хабарда.
Танловда иккинчи ўринни колумблиялик Лаура Гонсалес, учинчи ўринни эса Ямайкалик Давина Беннетлар қўлга киритишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади