Хитойнинг Пекин шаҳрида боғча тарбиячиси ўз тарбияси остидаги болаларга нисбатан зўравонлик ишлатгани билан боғлиқ можаро келиб чиқди. Тарбиячи ўз айбини тан олган ва ҳақиқатдан ҳам болаларга тикув игналарини санчганини тасдиқлаган. Тарбиячи ушбу ҳаракатни болалар ўз вақтида ухлаш учун ётмаган вақтда амалга оширганини маълум қилган.
Ушбу воқеаларга 22 ноябрь куни болаларнинг ота-оналари томонидан полицияга мурожаат қилингач чек қўйилган. Мактабгача таълим муассасаси томонидан болаларга таркибида бола соғлигига зарар етказадиган суюқлик берилгани ҳам маълум қилинган.
Болаларнинг танасида нина излари аниқланган ва интернет тармоғида ҳам бу ҳолат акс этган видеолавҳалар тарқалган.
Мурожаатдан сўнг ички ишлар идоралари ходимлари маълумотларни аниқлаштиришга киришган. Хитой таълим вазирлиги бу ҳолат устидан назорат олиб бормоқда.
Кеча, 28 ноябрь куни Хитой полицияси текширув натижаларини эълон қилди. Унда кўпчилик айбловлар тўқиб чиқарилгани қайд этилган.
Бироқ 22 ёшли Лю исмли боғча тарбиячиси болаларни ухлатиш учун тарбиялаш мақсадида игналардан фойдаланганини тан олгани маълум қилинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилди.
Полиция оммавий суюқлик ичириш юзасидан маълумотни текширган ва бу айблов асоссиз экани тасдиқланган. Ушбу миш-мишлар икки нафар аёл томонидан тарқатилгани, уларга нисбатан маъмурий иш очилгани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди