19:54 / 29.11.2017
6 400

Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи йирик ассоциацияга раҳбарлик қилади

Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи йирик ассоциацияга раҳбарлик қилади
Остона шаҳрида Қозоғистоннинг экологик ташкилотлари Ассоциациясининг тақдимот маросими ўтказилди. Мазкур Ассоциацияга мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева бошчилик қилди.

Мазкур уюшма “яшил” ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Алия Назарбоева жамиятда экологик маданиятни шакллантириш учун кўп меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаган.
Янги Ассоциация аъзоларининг илк учрашуви Остонада декабрь ойида ўтказилади.

Қозоғистонда “яшил” экология тартибини тарғиб қилувчи 400 га яқин ташкилот мавжуд.
Qalampir.uz нашрининг ёзишича, уюшма вакиллари 2030 йилга бориб мамлакатда 40 фоизгача қаттиқ маиший чиқиндилар йўқ қилинишини маълум қилишди. Қайта тикланувчи энергия манбалари эса 10 фоизни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 2030 йилда мамлакатнинг ифлосланиш даражаси 1995 йилги кўрсаткич билан бир хил бўлади.
Қозоғистон Республикаси президентининг кенжа қизи Алия Назарбоева турли экологик лойиҳаларда фаол иштирок этиб келади. У экология ҳақидаги дарсликнинг ҳам муаллифи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи йирик ассоциацияга раҳбарлик қилади