Собиқ Югославия бўйича Гаага шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро трибунал суд мажлисида хорватиялик генерал Слободан Пральяк заҳар ичгани маълум қилинди.
Бунга сабаб қилиб, 2013 йилда унга нисбатан чиқарилган ҳукм аппеляция комиссияси томонидан бекор қилинмаганини келтирган.
Судья ҳукмни ўқиб эшиттиргандан кейин, генерал стаканда турган заҳарни ичганини билдирган ва ўзининг ҳарбий жиноятчи эмаслигини таъкидлаган.
Бу воқеадан кейин суд мажлиси тўхтатилган ва судланувчининг адвокати ҳақиқатда ҳам стаканда заҳар бўлганини тасдиқлаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тез тиббий ёрдам ходимлари зудлик билан суд биносига чақирилган.
Эслатиб ўтамиз, Слободан Пральяк 2013 йилда ҳарбий жиноятлар содир этишда айбланиб, 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди