Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев кўпчилик бойлар ва иқтидорлиларни ёқтирмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Остонада давлат раҳбари иштирокида «Қозоғистоннинг 100 нафар янги юзи» форуми бўлиб ўтмоқда.
«Сизнинг йўлингиз машаққатли. Сизга маълумки, бой одамни кўпчилик ёқтирмайди. Буни мен айтмаганман, буни анча аввал айтишган. ‘Мен ҳам шундай бой бўламан, унга етиб оламан’ дейиш йўқ. Бойларни хуш кўришмайди: ‘Шунақа машинада юради, қара, қанақа қасрлар қурди’. Ёқтиришмайди. Иқтидорлилар қобилияти билан ажралиб турганлиги учун таъқиб қилинади. Улар бошқалар орасида ўзгача. Оддийлар ‘Нега биз унақа эмасмиз?’ дейди, уларни таъқиб қилади», — деб мурожаат қилди президент лойиҳа ғолибларига.
Назарбоевнинг сўзларига қараганда, «100 нафар янги юз»га кирган ёш қозоғистонликларни қаҳрамонлар деб аташ мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?