23:13 / 03.12.2017
7 748

Америкалик генерал Россия ва Хитойни коинот қуроли яратишда айблади

Америкалик генерал Россия ва Хитойни коинот қуроли яратишда айблади
АҚШ қуролли кучларининг стратегик қўмондонлиги бошлиғи генерал Жон Хайтен Россия ва Хитойни АҚШ ҳарбий объектларига қаратилган коинот қуролини яратишда айблади. У бу ҳақда Пентагон сайтида чоп этилган интервьюсида айтиб ўтган.

Хайтеннинг айтишича, Россия ва Хитой АҚШ коинотга қандай ҳарбий объектларни олиб чиқишини кузатади ва унинг коинот қурилмаларини ракета ва лазерлар билан уриб туширадиган ёки уларга халақит ярата олувчи қуролни яратишга маблағ ажратади.

“Улар бу имкониятларни АҚШга, бизнинг иттифоқдошларга чақириқ ташлаш ва дунёда кучлар мувозанатини ўзгартириш учун яратишган. Биз бунга йўл қўя олмаймиз”, деб айтган генерал.

Хайтеннинг таъкидлашича, у яқин орада ҳарбий ихтилофлар коинот ҳудудини ҳам қамраб олиши мумкинлигига шубҳа қилмайди.

“Ихтилоф коинотга кўчади. Агар у коинотга кўчса, унда биз кўрадиган иш бошқа жойдаги ишимиз каби бўлади: ихтилофнинг олдини олиш, у ҳеч қачон юз бермаслигига ишонч ҳосил қилиш учун барча ишни амалга ошириш, агар юз берса ҳам, бу соҳада қандай курашиш ва ғалаба қилишни аниқлашдан иборат бўлади”, деб қўшимча қилди Хайтен.

Аввалроқ АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги коинот ҳудудидаги фаолият учун харажатларни 20 фоизга оширишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик генерал Россия ва Хитойни коинот қуроли яратишда айблади