Рекорд натижаларда сотилаётган биткоинлар ҳисобида илк миллиардга эгизак ака-укалар Кэмерон ва Тейлор Уинклвосслар эришдилар, дея хабар берди Qalampir.uz нашри.
Уинклвосслар 2013 йил дунёдаги жами биткоинларнинг 1% ни 11 миллион АҚШ долларига сотиб олишган. Ҳозирги кунда электрон валюта баҳоси 100 баробар ошди. Уинклвосслар криптовалюталарни сотиш ниятлари йўқлигини таъкидладилар. Уларнинг сўзларига кўра, “биткоин – олтиннинг яхшиланган кўриниши” экан.
Биткоин – ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур ва қиммат валютаси. 2009 йилда унинг бошланғич баҳоси 1 АҚШ долларидан бироз кўпроқ эди. Аммо, қисқа вақт мобайнида бир биткоин бир неча минг АҚШ долларга баҳолана бошланди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни, биткоин 10 минг АҚШ доллари деб баҳоланди. 2018 йил криптовалютанинг баҳоси 50 мингга кўтарилиши мумкин деган тахминлар бор.
Аввалроқ, криптовалюталар бўйича кўплаб мурожаатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий баёнот бергани ҳақида маълум қилган эдик.
Унга кўра, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмаслиги айтилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?