Прокурор Россия собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаевни “ҳукуматга ишончнинг йўқотилишига сабаб бўлган” порахўрлик ҳолати учун 10 йил қаттиқ режимдаги колонияда озодликдан маҳрум этиш ва 500 миллион рубль миқдоридаги жаримага тортишни сўради. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Айбловчи Борис Непорожнийнинг фикрича, Улюкаевни хизмат кўрсатган иқтисодчи унвони, лавозим даражаси, “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени ва бошқа давлат мукофотларидан маҳрум этиш лозим.
Сўралган жазо муддати анча катта эканига қарамай, бу барча жазолар ичидаги энг қаттиғи эмас: Россия Федерацияси Жиноят кодекси порахўрлар учун максимал 15 йиллик қамоқни назарда тутади. Бунга прокуратуранинг айбловни бироз юмшатиш, “пора талаб қилиш” бўйича эслатмани олиб ташлаш ва “олиш”нинг ўзини қолдириш бўйича илтимоси таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
"Судланувчи ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиб, пора талаб этган, у шу билан ҳукуматни шарманда қилди ва унга ишончнинг йўқолишига олиб келди. Унинг пулга эҳтиёжи бор эдими? У нафақат моддий қийинчиликларни бошидан ўтказмаган, балки сариёғдаги пишлоқ каби яшаган", - деган прокурор.
Ҳимоянинг собиқ вазир сумкада пуллар эмас, балки вино бўлган, деб ўйлагани ҳақидаги версияси эса прокурорнинг кулгисини қистатди: "Улюкаев сумкада вино эмас, балки картошка бўлган деб ўйлаганини ҳам айтиши мумкин эди. Бунинг устига бу оғирлик бўйича ҳам мос келган".
"У жиноят устида қўлга тушганини тушуниб, ўзини провокация қурбони сифатида кўрсатишга ҳаракат қилди", - дея ҳисоблайди давлат айбловчиси.
Непорожнийнинг алоҳида таъкидлашича, Россия ҳукумати аъзоси ишдан ташқари вақтида тижорат ташкилотига келган. Бу ҳолатнинг ўзи турли тахминларни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблаган айбловчи.
Айблов томонининг асосий гувоҳи сифатида генерал Олег Феоктистов иштирок этди. У пул бериш пайтида "Роснефть" хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган. Пулларни Улюкаевга берган компания раҳбари Игорь Сечиннинг кўрсатувлари қисман ҳисобга олинди, сабаби Сечин судга келмади.
Юқоридаги генерални сўроқ қилиш ёпиқ режимда бўлиб ўтди, бироқ прокурор бу борада баъзи тафсилотларни келтирди. Хусусан, Феоктистов бўлажак пора учун пулларни “Роснефть”га олиб келишгани ва у ерда махсус қулфли сумкага солишганини, унинг калитига эса аввалдан реагент ёрдамида ишлов берилганини айтиб ўтган.
Прокурор Сечин ва Улюкаевнинг суҳбатлари аудио ҳамда видеоёзувларига, экспертиза натижаларига таянган. "Экспертлар суҳбатда аввалдан топшириқни бажариш бўйича келишув ва буюмларни шартлашилган миқдорда ҳамда ҳажмларда топшириш бўйича белгилар борлигини аниқлашди", - дея маълум қилди прокурор.
Ҳимоя томонидан таклиф этилган эксперт эса Сечин ва Улюкаев пора ҳақида сўз юритишгани ҳақида аниқ хулоса чиқариш мумкин эмаслиги, кимга ишониш кераклигини эса суд ҳал қилишини маълум қилди.
Ҳимоячи Москва шаҳрининг Замосковерск судидан собиқ иқтисодий ривожланиш вазирини оқлашни сўраган.
"Улюкаев Сечиндан "Башнефть" акцияларини хусусийлаштириш бўйича келишув борасида ижобий хулоса бериш учун пора талаб қилиши мумкин эмасди", - деди ҳимоячи Тимофей Гриднев.
Унинг таъкидлашича, "Башнефть"ни хусусийлаштириш бўйича қарор қабул қилиш Улюкаевнинг ваколатига кирмаган. Шу тариқа, ҳимоянинг фикрича, собиқ вазир келишувга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмасди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?