10:16 / 05.12.2017
5 464

Россия Давлат думаси афсунгарлар хизматини жиноятлар рўйхатига киритиши мумкин

Россия Давлат думаси афсунгарлар хизматини жиноятлар рўйхатига киритиши мумкин
Россия Давлат думаси пуллик афсунгарлик, фолбинлик ва сеҳр-жоду хизматларини кўрсатишни фирибгарлик ва таъмагирликка тенглаштиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Думанинг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмита аъзоси Сергей Вострецов қуйи палата муҳокамасига мазкур ҳужжатни киритади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг айрим моддаларига тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Гап Кодекснинг 159- ("фирибгарлик"), 163- ("таъмагирлик") ва 210- ("жиноий жамоатчиликни ташкил этиш") моддалари ҳақида бормоқда. Депутат уларни янги фаолият турлари билан тўлдиришни таклиф қилмоқда. У "сеҳргарлик" ёки "афсунгарлик" хизматларига изоҳ беради.

Вострецовнинг сўзларига кўра, у ўнлаб одамлардан "ҳар қандай "афсунгарлар" ва "сеҳргарлар" алдаётганидан шикоят қилишган. "Шу боисдан ҳам биз бир вақтлар секталар фаолиятига чек қўйганимиз каби, одамларнинг оғир аҳволидан фойдаланиб, якка ҳолда ёки гуруҳ бўлиб, уларнинг пулларини ўмарувчи ва ҳавода буғлангандек йўқ бўлиб кетадиганларга ҳам шундай чора кўришимиз керак", — дея изоҳ беради депутат.

Вострецовнинг таъкидлашича, сеҳргарлик, афсунгарлик фаолияти билан шуғулланишнинг ўзини тақиқлаш режалаштирилмаяпти, аксинча ундан тижорат мақсадида фойдаланишга уринишларга барҳам бериш кўзда тутилмоқда.

"Хоҳласангиз — фолбинлик қилинг, кўнглингиз тусаганини қилинг, аммо бунинг учун пул тўлашга тўғри келадиган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилишни унутманг", — деган депутат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Давлат думаси афсунгарлар хизматини жиноятлар рўйхатига киритиши мумкин