
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россияда ишга жойлашишига оид келишувни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат фуқароларни мақсадли иш ҳамда уларнинг иммиграцион тайёргарлигини таъминлашга қаратилган. Ҳужжатда шунингдек, фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳам назарда тутилган.
Имзоланган ҳужжатга кўра, иш берувчи меҳнат муҳожири билан тузилган шартномани бекор қилганлиги ёки тўхтатганлиги ҳақида Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли органларини хабардор қилиши зарур.
Владимир Путин томонидан имзоланган ҳужжатда Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ҳам белгилаб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар