21:02 / 09.12.2017
31 880

Нежати Шашмаз «Қашқирлар макони. Ватан» фильмидаги роли учун 8 йил-у 4 ойга қамалиши мумкин

Нежати Шашмаз «Қашқирлар макони. Ватан» фильмидаги роли учун 8 йил-у 4 ойга қамалиши мумкин
Жазо маҳкамасида сўзга чиққан Нежати Шашмаз буни шундай изоҳлади: «Туҳмат бу! Менга нисбатан ноҳақлик бўлди. Эътирозим бор ва даъво қилмоқчиман. Бу машмашалар эфирдан сўнг юзага келди. Адвокатим даъво билан мурожаат қилди».

Актёрнинг адвокати Ҳусайн Эрсан Алиўғли айни дамда даъво аризасини бериб бўлган. Бундан ташқари, ҳар эҳтимолга қарши эҳтиёт чораларини ҳам кўриб қўйган. Яъни мабодо суд уни айбдор деб топса, ҳибс қарорини товон пулига алмаштириш борасида. «ПАНА ФИЛЬМ»нинг адвокати ҳам «Билганларим ичида энг катта зарар — «Қашқирлар макони»га берилди. Сериалнинг «Қашқирлар макони. Ватан» бўлими ҳам шунинг учун зарар кўрди. Бу шунчаки ҳасадгўй ва иғвогарларнинг иши», деган фикр билан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, «Қашқирлар макони. Ватан» сериали намойишидан кейин бўлган махсус кўрсатув, яъни «Айтмасам бўлмайди»дан сўнг ФЕТО (Фатҳуллоҳ Гулен террор ташкилоти) билан боғлиқ можароларга аралашиб қолган. Айни дамда Нежати Шашмаз, Ниҳат Дўған, Ўмур Варол, Биржан Ипак, Жиҳод Зембат ва Гулшоҳ Сарач Ўғлуларни 8 йил-у 4 ойлик ҳибс жазоси кутиб турибди.

Иддаономада, шунингдек, сериал ижодкорлари қандай қилиб президентга уюштирилган суиқасдни олдиндан кўра олишди (фильмнинг ўша бўлими намойишга берилганида ҳали Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга суиқасд уюштирилмаган эди), деган савол кўндаланг қўйилган. Бундан ташқари, асосий айблов ижодкорлар ФЕТОдан таълимот олишган деган банд бўлиб турибди.



Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нежати Шашмаз «Қашқирлар макони. Ватан» фильмидаги роли учун 8 йил-у 4 ойга қамалиши мумкин