13:45 / 10.12.2017
6 477

Дунё мусулмонлари Трампдан Иерусалимни Исроил пойтахти деб тан олиш фикридан қайтишни талаб қилмоқда

Дунё мусулмонлари Трампдан Иерусалимни Исроил пойтахти деб тан олиш фикридан қайтишни талаб қилмоқда
Биринчи навбатда Араб давлатлари Лигаси (АДЛ) яқинда фавқулодда мажлис чақириб, Америка президенти Дональд Трампга талабнома йўллаш ҳақида келишиб олди. Улар Трампдан зудлик билан Иерусалимни Исроил пойтахти дея тан олиш фикридан қайтишни талаб қилишди. Айтишдики, Трампнинг бу қарори халқаро қонунлар бузилишига сабаб бўлган.

Фаластиннинг Англиядаги расмий вакили Мануэль Хассассиан эса бу ҳаракати билан Трамп мусулмонлар оламига очиқчасига уруш эълон қилганини таъкидлади.
— Буни Яқин Шарқдаги 1, 5 миллиард мусулмон ва юз минглаб насронийлар ҳам қўллаб-қувватламайди, — деди у. — Буни биз Америка мусулмонларга қарши совуқ уруш эълон қилиши деб қабул қиламиз. Биз зудлик билан Трампдан Иерусалим масаласидаги қарорини қайтиб олишни талаб қиламиз. Бу ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди…

Оқ уй ҳозирча бу талабномага нисбатан муносабат билдиргани йўқ.
Дональд Трампнинг Иерусалимни Исроил пойтахти деб тан олиши нафақат мусулмонлар дунёсида, балки Европанинг бир қатор давлатларида ҳам норозилик уйқотди. Масалан, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл ҳам бу масалада ўз норозиликларини баён қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Иерусалим икки қисмга ажралган шаҳар ҳисобланади. Масалан, Ғарбий Иерусалим Исроил пойтахти ҳисобланса, Шарқий Иерусалим Фаластин пойтахти саналади. Агар Иерусалим тўлиқлигича Исроил пойтахти деб тан олинса, ўз-ўзидан Фаластиннинг сиёсий майдондаги мавқеига путур етади. Барча давлатлар Исроилдаги элчихоналари, дипломатик ташкилотларини Иерусалимга кўчириб ўтиш ҳаракатига тушади. Мусулмонлар дунёси эса Шарқий Иерусалимдаги илоҳий масканлар, қадимий ёдгорликлар Исроил ихтиёрига ўтиши учун ҳеч қачон розилик бермайди. Бу оқибатда мусулмон дунёси кўтарилиши, натижада совуқ уруш ҳаракатлари бошланишига ҳам сабаб бўлиши тайин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё мусулмонлари Трампдан Иерусалимни Исроил пойтахти деб тан олиш фикридан қайтишни талаб қилмоқда