Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Зигмар Габриэль Германия Социал-демократик партияси раиси Мартин Шульцнинг 2025 йилга келиб Европа Қўшма Штатларини ташкил этиш ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Сиёсатчиларни ҳар доим танқид қилишади, бунга уларнинг келажакдаги ривожланиш бўйича режалари йўқлиги сабаб сифатида келтирилади. Ҳамда ҳозир кимдадир – Мартин Шульцда – Европанинг келажакдаги ривожи ва тараққиёти бўйича янги ғоя туғилди, ва барча унга дарҳол ташланди», - дея айтиб ўтди Шульцнинг партиядоши бўлган Габриэль.
Вазирнинг фикрига кўра, Европа бутун дунё бўйлаб европалик фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчига айланиши керак. Ҳамда бу, унинг таъкидлашича, ҳар бир давлат алоҳида сиёсат олиб борадиган бўлсак, имконсиздир.
«Дунё ўзгармоқда. Осиё, Лотин Америкаси, Африка. Фақат Европа кичраймоқда. Агарда биз бу борада қатъий позицияда турмасак, келажакда фарзандларимиз овозларидан маҳрум бўлишади», - дея хулоса қилган Габриэль.
Аввалроқ немисларнинг аксарияти Европа Қўшма Штатларини ташкил этиш ғоясига қарши чиққани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида: “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?