20:10 / 11.12.2017
5 612

Россия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетмоқда

Россия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетмоқда
Россия президенти Владимир Путин Хмеймимдаги ҳарбий базага ташриф буюриб, қўшин Сурияни тарк этишга тайёргарлик кўрилиши масаласида зарур топшириқларни берди. Россия раҳбарини Сурия президенти Башар Асад, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда бу мамлакат қўшинлари қўмондони Сергей Суровикинлар қарши олишди.

— Мудофаа вазири, Бош штаб раҳбари Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишга тайёргарлик кўрсин, — деди Путин. — Биз Сурияни террорчи каллакесарлардан озод этиш йўлидаги вазифамизни аъло даражада адо этдик…
Россия раҳбари яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, Сурияда ҳарбийларнинг кичик бир қисми қолдирилади. Улар бу мамлакат хавфсизлигини таъминлашда давом этади.

— Биламиз, Суриядаги жангларда, — дея сўзини давом эттирди Путин. — Озми-кўпми йўқотишларга юз тутдик. Ҳарбийларимизнинг айримлари жангларда ҳалок бўлди. Лекин биз яраланганлар, ҳалок бўлганларни ҳеч қачон унутмаймиз ва уларнинг яқинларини эътибордан четда қолдирмаймиз. Сурияда террорчи каллакесарларга қарши жангларда ҳалок бўлган ҳарбийларимиз худди сизлар каби қаҳрамонлардир. Барча ҳарбийларимизни ғалаба билан чин дилдан қутлайман!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетмоқда