КХДРнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимолий Корея билан «сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршиликда» мағлуб бўлишгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда доимий ваколатхона томонидан тарқатилган матбуот релизида айтилади, деб хабар қилмоқда Kun.uz.
Баёнот АҚШ ва Япония БМТ Хавфсизлик Кенгашида КХДРдаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказиш ташаббуси билан чиққани туфайли берилди.
«Биз йиғилишини қатъий қоралаймиз, у душман кучларнинг чорасизлик акти бўлиб, улар КХДР билан сиёсий ҳамда ҳарбий қарама-қаршиликда мағлуб бўлишди, у ядро давлатлари даражасига очиқ кўтарилди», - дея маълум қилишган Шимолий Кореянинг доимий ваколатхонасидан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка разведкаси 2006 йилда АҚШ конгрессини Пхеньян биологик қуролни махфий тарзда ишлаб чиқиш билан шуғулланаётгани ҳақида огоҳлантирганди, айни дамда бу дастур энг юқори паллага чиққани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди