11:16 / 14.12.2017
7 012

Миллиардер Алишер Усмонов медиабозорни тарк этадими?

Миллиардер Алишер Усмонов медиабозорни тарк этадими?
Миллиардер Алишер Усмоновнинг “Ю”, Disney, СТС, “Домашний”, “Че” ва CTC Love телеканалларини бошқарувчи ЮТВ холдингдаги улушини, “Мегафон” компаниясининг собиқ бош директори Иван Таврин сотиб олмоқчи.

Ўз улушини сотиш билан, миллиардер Алишер Усмонов телевизион бизнесдан чиқади. Бу улушга харидор бўлган Иван Таврин ҳам Россиянинг энг бой кишилари рўйхатининг 200 талигига киради. Унинг жами бойлиги 500 млн долларга баҳоланади ва бу рўйхатда 199- ўринни эгаллайди.

Иван Таврин Алишер Усмоновнинг телевизион бизнесдаги улушини сотиб олиши тўғрисидаги хабарлар кеча, чоршанба куни тарқалган. Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компания вакили ҳам бу хабарни тасдиқлаб, битимнинг имзоланиши бўйича барча келишувга эришилганини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардер Алишер Усмонов медиабозорни тарк этадими?