15:21 / 14.12.2017
5 763

Қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб келган яширин босмахона аниқланди

Қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб келган яширин босмахона аниқланди
Бугун, 14 декабрь куни, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳрининг еттита жойида ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир натижасида, келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган, ўн бир нафар фуқаро қўлга олинган.

Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбир давомида турли ҳужжатларнинг бланклари, миграция карточкалари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва ишга кириш патентларини босиб чиқариши мумкин бўлган яширин босмахона аниқланган. Буларнинг барчасидан, ҳудуддан келганларнинг Россияда яшаб қолишини расмийлаштириш учун фойдаланилган.

11 нафар киши, Москва шаҳридаги туман ички ишлар бўлинмаларига олиб кетилган. Ҳозирги вақтда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш ва кейинчалик мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда. Яширин босмахона эгаларини эса, жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб келган яширин босмахона аниқланди