
Эпицентри Афғонистонда бўлган кучли зилзиланинг Тожикистонга таъсири оқибатида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида жойлашган бир қанча қишлоқларга зарар келди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар бўйича республика қўмитаси келтирган маълумотларга қараганда, Ишкошим, Роштқала, Мурғоб ва бошқа қишлоқлардаги жами 20та уйга шикаст етган. Бу қишлоқлар Афғонистоннинг зилзила эпицентри жойлашган ҳудудига ёндошдир.
Жабрланганлар ҳақида хабар бермади. Эслатиб ўтамиз, кеча содир бўлган зилзила эпицентрида 7.5 балли силкинишлар кузатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар