
Хитойдаги савдо марказларидан бирининг қўриқчиси бўлган Лу Гоу, Сиан шаҳрида бир аёлнинг жонини сақлаб қоламан деб ўз ҳаётидан айрилди.
У кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан тушиб кетаётган аёлни ушлаб қолишга ҳаракат қилди ва қулаб тушаётган аёл Лунинг устига тушди, оқибатда эса воқеа уларнинг ҳар иккисининг ўлими билан якунланди.
43 ёшли қўриқчи қулаб тушаётган аёлнинг тезлиги ва оғирлигини ҳисобга олмасдан, инсонийлик юзасидан бор кучи билан ёрдам қилишга шошилди, афсуски, на у ўзини ва на қулаб тушаётган аёлнинг жонини сақлаб қола олди. Уларнинг ҳар иккисига ҳам шифокор ёрдами керак бўлмади, чунки улар воқеа жойининг ўзида вафот этишди.
Ота-онаси, аёли ва қизчаси Лунинг вафотидан жуда қайғуда қолишди.
Эътиборлиси эса, ОАВ бу воқеага бефарқ бўлмаган Хитой ҳукумати Лу Гоуга “Қаҳрамон” унвони беради деган хабарни тарқатмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар