13:56 / 17.12.2017
6 515

Италияда оғриқни умуман сезмайдиган оила бор экан…

Италияда оғриқни умуман сезмайдиган оила бор экан…
Бу оила ўрта яшар аёл, қизлари ҳамда набираларидан иборат. Улар қўлими, белими, оёғими, умуртқа ёки бўйними, ишқилиб қаери синиб пачоқланган тақдирда ҳам оғриқни умуман сезмайди. Гўё ҳеч қаери синмагандек ҳаракатлар содир этишда давом қилади. Ажабланарлиси, қаери синиб пачоқланмасин, жуда тез фурсатда битиб ҳам кетади.
Лондондаги тиббиёт қироллик коллежи олимлари худди шу оила масаласида тадқиқот ўтказишди. Чунки ҳатто олимлар ҳам бундай манзарани тасаввур қила олишмасди.
Лаборатория текширувлари, оиладагиларнинг организмини чуқур ўрганиш натижасида бир ҳақиқат юзага чиқди. Организмда «ZFHX2» деб номланган ирс мавжуд. Бу ирс дарз кетса, одам ҳеч қанақанги оғриқни ҳис этмай қўяркан. Аниқроқ айтганда, ирс аслида мияга оғриқ ҳақида сигнал юборувчи восита ҳисобланади. У мутация ҳолатини бошдан кечирса, мияга оғриқ ҳақида сигнал етказилмайди. Шу нарса одам оғриқни ҳис этмаслигига сабаб бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда оғриқни умуман сезмайдиган оила бор экан…