
Франциянинг собиқ қироли Людовик XIV ёки Луи Буюк ҳайкали ўрнатилган ҳашаматли қаср ажойиб ландшафтга эгалиги билан бонг таратган эди. Унинг суратлари 2015 йилда дунёнинг энг қиммат уйи номини қозониши билан яна ОАВ саҳифаларидан жой олди.
Эндиликда, ўша вақтда дабдабали саройни ким харид қилгани ойдинлашди. Людовик XIV нинг Париж яқинидаги қасрини қиммат нархда сотиб олиш ортида Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон турибди, деб ёзади Кун нашри.
Сарой 2015 йили 300 млн долларга харид қилинган эди. Саудия подшоҳ оиласи маслаҳатчилари бино валиаҳд шаҳзодага тегишли эканини тасдиқлашган.
Уйда улкан рақслар хонаси, ерости тунги клуби, уй кинотеатри ва бошқа қулайликлар бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар