18:33 / 17.12.2017
8 116

АҚШлик профессор келгуси йилда III жаҳон уруши қай ҳудудда бўлиши мумкинлигини таҳмин қилди

АҚШлик профессор келгуси йилда III жаҳон уруши қай ҳудудда бўлиши мумкинлигини таҳмин қилди
Америкалик профессор, мудофаа ва миллий хавфсизлик ишлари бўйича мутахассис Роберт Фарли келгуси йилда уруш хавфи таҳдид солаётган 5 нафар ҳудуд номини келтириб ўтди. Профессорнинг таҳминлари "The National Interest” нашри орқали эълон қилинган.

Хабарда айтилишича, ушбу рўйхатнинг биринчи ўрнида атрофида ташқи сиёсий кризис ҳолати юзага келган КХДР турибди. Фарлининг айтишича, КХДРнинг баллистик ракеталар яратишга оид охирги муваффақиятлари билан уруш бошлаш учун Вашингтон ёки Пхеньян томонидан биргина дипломатик ҳаракат етарли бўлади.

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида Тайвань, учинчи ўрнида эса Украина мамлакатлари номини кўриш мумкин.

Кейинги ўринларда Туркия ва Саудия Арабистони ҳамда Ироқ ўртасидаги адоватни юзага келтираёган Форс кўрфази номи турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик профессор келгуси йилда III жаҳон уруши қай ҳудудда бўлиши мумкинлигини таҳмин қилди