21:00 / 17.12.2017
14 429

Аёл бола пайтида кома ҳолатига тушгач, ўз келажагини кўра олган экан

Аёл бола пайтида кома ҳолатига тушгач, ўз келажагини кўра олган экан
Америкалик Энн Холл ўз онаси ҳақида ажабтовур бир воқеани гапириб берди. Унинг айтишича, онаси бола пайтида кўлда чўмилаётиб кутилмаганда чўкиб кетган. Бунга сувга ўзини ташлаганда, қайиққа бош билан урилиб ҳушидан кетиши сабаб бўлган экан. У кўл тубига чўкаётиб, руҳан юқорилай бошлаганини ҳис этган. Танаси эса пастда қолиб кетган. Ўшанда бошқалар каби ўтмишни эмас, келажагини кўра олган.

— Онам руҳи юқорига кўтарилгач, қандайдир бир неча ўн сониялар ичида, — дейди Энн. — Бўлғуси турмуш ўртоғини, туғилажак фарзандларининг юз тузилишини аниқ кўра билган. Лекин фарзандларидан бирининг юз тузилиши қолганларига умуман ўхшамасди…
Онани юқорига олиб чиқиб ҳушига келтиришганда, кўрганларини қаршисидагиларга гапириб берган. Бироқ ҳеч ким унинг гапига ишонмаган. Орадан йиллар ўтиб эса она ўша ўзи комадалигида кўрган йигитга турмушга чиққан. Беш фарзандни дунёга келтирган. Ваҳоланки, фарзандларининг юз тузилиши кома ҳолатида кўрганларининг ўзи эди. Фақат олтинчи болани дунёга келтира олмади. Ҳомила муддатидан олдин тушиб қолди. Бу ўшанда бошқа болаларига юз тузилиши жиҳатидан умуман ўхшамагани экан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёл бола пайтида кома ҳолатига тушгач, ўз келажагини кўра олган экан